Жаҳон

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Axios нашри хабарига кўра, Россия Президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг бойитилган уран захирасини Россияга олиб чиқиш ғоясини илгари сурган. Бу таклиф АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатиш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

 

Манбаларга кўра, Трамп ушбу таклифни рад этган. Чунки АҚШ ва Исроил учун урушдаги асосий мақсадлардан бири Эроннинг 60 фоизгача бойитилган 450 килограмм уранини назоратга олиш ҳисобланади. Мутахассислар бу миқдор қисқа вақт ичида қурол яратишга етарли эканини айтмоқда.

 

Россия аввал ҳам Эроннинг паст даражада бойитилган уранини 2015-йилги ядро келишуви доирасида сақлаган ва уранни қабул қилиш имкониятига эга давлатлардан бири ҳисобланади.

 

Шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вашингтон Эроннинг юқори даражада бойитилган уранини назоратга олиш бўйича бир нечта вариантларни кўриб чиқаётганини маълум қилди. 

 

Унинг сўзларига кўра, вариантлардан бири Теҳроннинг уран захирасини ихтиёрий равишда топширишидир.

 

АҚШ президенти эса ҳозирча бойитилган уранни қўлга олиш устувор вазифа эмаслигини, бироқ бу масала кейинчалик кўриб чиқилиши мумкинлигини айтган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.