Жаҳон

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

Тўлов 2015 йилда аризалар сонининг кескин ошиши сабаб 2350 долларгача кўтарилган эди.

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

АҚШ Давлат департаменти қарорига кўра, фуқароликдан расман воз кечиш учун ундириладиган консуллик тўлови қарийб 80 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Newsmax ва Associated Press хабар берди.

 

Янги тартибга мувофиқ, фуқароликдан чиқиш учун барча ҳужжатларни расмийлаштириш қиймати 450 доллар этиб белгиланди. Мазкур ўзгариш жума кунидан кучга кирган.

 

Эслатиб ўтилишича, ушбу тўлов 2015 йилда кескин оширилган эди. Ўша пайтда фуқароликдан воз кечиш учун тўлов 450 доллардан 2350 долларгача кўтарилган. Бу қарор чет элда яшаётган америкаликларнинг аризалари кескин кўпайгани ҳамда консуллик хизматлари харажатларини қоплаш зарурати билан изоҳланган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аризалар сонининг ортишига чет элда яшовчи АҚШ фуқаролари учун солиқ ҳисоботлари бўйича янги талаблар жорий этилгани сабаб бўлган.

 

Тўловнинг юқорилиги кўплаб америкалик муҳожирлар ва жамоат ташкилотлари томонидан танқид қилинган. Хусусан, Францияда жойлашган Association of Accidental Americans ташкилоти ушбу тўловни конституцияга зид деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган.

 

Ташкилот президенти Фабиен Леҳагре бу қарорни «фуқароликдан воз кечиш ҳуқуқини барча учун очиқ қилиш йўлидаги муҳим ғалаба» деб баҳолаган.

 

Ташкилот маълумотларига кўра, 2023 йилда тўлов камайтирилганидан сўнг қарийб 9 минг киши АҚШ фуқаролигидан воз кечган.

custom img

Эпштейннинг оролидаги “масжид”га Ўзбекистондан кошин олиб келинган — NYT

Эпштейн ушбу лойиҳа учун Каъбадан келтирилган кисвадан, Сурия меъморчилиги нусхасидан фойдаланган.

custom img

Теҳрон халқаро аэропортида рейслар тикланмоқда

Ҳозирда 8 та маҳаллий авиакомпания 15 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширмоқда.

custom img

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда.

custom img

Жаҳон шаҳарлар форуми WUF13 жорий йилда Бокуда ўтказилади

17–22 май кунлари бўлиб ўтадиган WUF13 шаҳарсозлик, инновация ва “яшил” ривожланиш масалаларига бағишланади.

custom img

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

Пентагон тақдим қилган бу рақамлар “ҳақиқатдан йироқ” экани айтилмоқда.

custom img

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

custom img

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Эрон можароси 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириши мумкин — БМТ

Уруш оқибатлари 160 мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"