Ўзбекистон

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳудудида наркотик воситалар тарқатиш билан шуғулланган шахсларни қўлга олишда фаол иштирок этган профилактика инспектори, капитан Лазиз Абдукаримовга хизматдаги жасорати учун муддатидан олдин майор унвони берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги ҳамда ҳудудларда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар доирасида содир бўлган. 13 март куни Хирмонтеpa маҳалласи профилактика инспектори хизмат вазифасини бажариш жараёнида кўчада шубҳали ҳаракатланаётган икки нафар шахсни текшириш мақсадида тўхтатган.

 

Бироқ гумонланувчилар ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай қочишга уринган. Профилактика инспектори улардан бирини қувиб етиб, қўлга олган. Холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида гумонланувчининг ёнидаги сумкадан 59 та zip-пакетга қадоқланган 295 дона прегабалин туридаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган.

 

Тезкор суриштирув давомида қўлга олинган шахс маҳалла ҳудудидаги бир нечта жойларга яшириб қўйган ҳамда геолокация орқали белгилаб кетган дори воситалари ҳам топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Кейинчалик жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчининг қочиб кетган шериги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида қўлга олинган. Унинг ёнидан ҳам тарқатиш учун тайёрланган 35 дона кучли таъсир қилувчи капсула аниқланган.

 

Профилактика инспектори Лазиз Абдукаримовнинг хизмат вазифасини сидқидилдан бажаргани ҳамда мураккаб вазиятда қатъият билан ҳаракат қилгани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буйруғи билан унга муддатидан олдин майор унвони берилган.

custom img

Бош прокурор иштирокида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Тадбирлар доирасида Иккинчи жаҳон уруши йилларида хизмат қилган марҳум прокуратура фахрийларининг қабрлари зиёрат қилинди.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғча болалари сутдан эмас, гўштдан заҳарланганми?

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида боғчаларда болалар заҳарланганига оид навбатдаги очиқ суд бўлди.

custom img

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирланди

Рахматулла Джаббаровнинг миллий маданият, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти алоҳида эътироф этилди.

custom img

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди?

Бу йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули бериладиган бўлди. Умуман олганда, 2026 йил ҳолатига кўра, Марказий Осиёда нечта уруш фахрийси яшамоқда ва бу йил уларга қанча мукофот пули тўланяпти?

custom img

Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди

Прокуратура органлари томонидан уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилганлар хотирасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

custom img

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидорда хавфли вирус аниқланди

Зарарланган маҳсулот партияси қайтарилиши ёки йўқ қилиниши мумкин.

custom img

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди

Тадбир давомида 200 га яқин иштирокчига сертификат, 12 нафар фаол контент-мейкерга эса махсус карталар топширилди.

custom img

Тошкентда маст эркак йўл ўртасига чиқиб, ҳаракатга тўсқинлик қилди

Жамоат тартибини бузган шахсга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"