Ўзбекистон

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

«Долзарб 90 кун» дастури доирасида пойтахт кўчаларини модернизация қилиш ишлари якуний босқичга кирмоқда.

 

Душанба кунидан бошлаб кутилаётган қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бошланган ишларни якунлаш ҳамда янги, юқори сифатли асфальт қопламасини ётқизиш учун қулай имконият яратади.

 

Сўнгги кунларда шаҳарнинг айрим кўчаларида фрезалаш ишлари олиб борилаётгани кузатилмоқда.

 

Мазкур жараён йўл таъмирининг муҳим тайёргарлик босқичи бўлиб, унда махсус техника ёрдамида эскирган ва яроқсиз ҳолга келган асфальт қатлами қириб олинади.

Бу эса янги асфальт қопламасининг текис ва сифатли ётқизилишини таъминлайди, йўл қопламасининг тез бузилишига олиб келувчи омилларнинг олдини олади ҳамда ҳаракат хавфсизлиги ва йўлларнинг узоқ муддат хизмат қилишига замин яратади.

 

Йўлнинг юқори қатлами вақтинча олиб ташлангани ҳайдовчилар учун маълум ноқулайликлар туғдириши мумкин. Шунга қарамай, ушбу ишлар йўл сифатини яхшилаш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.

 

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишни, вақтинчалик йўл белгиларга амал қилишни сўраб, пойтахт йўлларида ҳаракатни қулай ва хавфсиз ташкил этиш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда | Zamon.uz