Ўзбекистон

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан анъанавий тарзда амалга ошириб келинаётган “INSON” лойиҳаси доирасида фильмнинг иккинчи сони премьераси ўтказилади.

 

Маълум қилинишича, 2025 йилда мазкур фильмнинг илк сони намойиш этилган бўлиб, унда Наманган вилоятида яшовчи ногиронлиги бўлган шахснинг ҳаётий синовларга қарамай намоён этган жасорати ва матонати асосида таъсирли ҳикоя тасвирланган эди. Фильм “Икки тақдир, бир макон: ўхшаш оғриқлар, синовларда енгилмаган инсонлар. Бахт ўз мақсадини унутмай ҳаракат қилганларни севади” ғояси асосида яратилган.

 

Янги сон қаҳрамонлари эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган, етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар бола ҳисобланади. Уларнинг ҳаётида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатилган ижтимоий хизматлар муҳим ижобий ўзгаришларга сабаб бўлгани фильмда ёритилади.

 

                     

 

Картинада болаларнинг меҳрибонлик уйида тарбияланиб, кейинчалик кичик ҳажмдаги оилавий болалар уйларида улғайгани, уларнинг ҳаёт йўли, орзу-интилишлари ва келажак сари интилиши таъсирли тарзда намойиш этилган.

 

Шунингдек, 2025 йил 1–2 май кунлари Ўзэкспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида агентлик томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Инсон учун” савдо-кўргазмаси ўтказилган эди.

 

Унда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилган.

 

                       

 

Кўргазма доирасида “Муваффақиятлар тарихи” лойиҳаси ҳам илк бор тақдим этилиб, ижтимоий ва психологик ёрдам, реабилитация, касбга тайёрлаш ҳамда бандлик орқали жамиятда ўз ўрнини топган инсонларнинг илҳомлантирувчи ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоялар намойиш қилинган. Тадбир давомида Оразбаев Мурат, Узақбергенов Бердақ ва Еримбетов Абдулазиз ижросида “Инсон” қўшиғининг премьераси ҳам бўлиб ўтган.

 

“INSON” филмининг иккинчи сони оддий инсонларнинг ҳаёти, ҳис-туйғулари, қийинчиликлари ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи таъсирли картина ҳисобланади. Фильмда меҳр-оқибат, қўллаб-қувватлаш ва ички куч орқали инсон қадр-қиммати қандай намоён бўлиши очиб берилади.

 

                     

 

Картина реал воқеалар асосида яратилган бўлиб, унда оғир синовларни бошдан кечирган, аммо таслим бўлмай ҳаётда ўз йўлини топишга интилаётган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тақдири ёритилади. Фильмнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда актёр сифатида айнан шу воқеаларни бошидан ўтказган инсонларнинг ўзи иштирок этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади | Zamon.uz