Ўзбекистон

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Semafor нашри хабар беришича, Исроил расмийлари АҚШга Эрон билан эҳтимолий уруш шароитида баллистик ракеталарни тутиб қолувчи тизимлар захираси камайиб бораётганини маълум қилган.

 

Манбаларга кўра, можаро бошланиши арафасидаёқ Исроилнинг бундай воситалар захираси чекланган бўлган. Бунга 2025 йилда юз берган 12 кунлик Эрон–Исроил уруши давомида тутиб қолувчи ракеталар қисман сарфлангани сабаб бўлган.

 

Шунингдек, CNN маълумотларига кўра, Эрон ракеталарга кассетали ўқ-дорилар қўшишни бошлагани Исроил мудофаа тизимларига тушаётган юкламани янада ошириши мумкин.

 

АҚШ расмийлари Исроилнинг бу муаммосидан бир неча ойдан бери хабардор эканини билдирган. Америкалик амалдорлардан бири бу ҳолат кутилганини таъкидлаб, Вашингтонда бундай тутқичлар тақчиллиги кузатилмаётганини қайд этган.

 

Хабарда айтилишича, Исроил зарур бўлса қирувчи самолётлардан ҳам фойдаланиши мумкин, бироқ узоқ масофали ракеталарга қарши курашишда тутиб қолувчи ракеталар энг самарали восита ҳисобланади.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил июн ойида АҚШ Эрон билан 12 кунлик уруш давомида 150 дан ортиқ THAAD тутқичларини жойлаштирган бўлиб, бу ўша пайтдаги АҚШ захирасининг қарийб чорак қисмини ташкил этган. Шунингдек, урушнинг дастлабки беш кунида қиймати қарийб 2,4 миллиард доллар бўлган Patriot ракета тутқичлари ҳам ишга туширилгани маълум қилинган.

 

Оқ уй матбуот котиби Каролин Левиттнинг таъкидлашича, АҚШ захиралари Дональд Трамп маъмуриятининг Эрон бўйича стратегик мақсадларини амалга ошириш учун «етарли даражадан ҳам ортиқ».

 

Шу билан бирга, Reuters манбаларига кўра, Яқин Шарқ давлатлари урушни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга уринаётган бўлса-да, Вашингтон ҳозирча бундай ташаббусларга қизиқиш билдирмаган. Музокаралар учун воситачилик қилишга ҳаракат қилаётган давлатлардан бири сифатида Уммон тилга олинмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда | Zamon.uz