Жаҳон

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Россия пойтахти Москвага яширин тарзда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Al-Jarida нашри раҳбариятга яқин манбага таяниб маълум қилган.

 

Нашр маълумотларига кўра, Хоманаий Россия ҳарбий самолёти орқали Москвага олиб келинган ва у ерда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

 

Ҳозирда у Россия президенти қароргоҳларидан бири ҳузуридаги хусусий клиникалардан бирида даволанаётгани айтилмоқда.

 

Манбанинг билдиришича, Мужтабо Хоманаий 28 февраль куни Эронга қилинган дастлабки ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган. Давом этаётган ҳужумлар сабаб мамлакат ичида даволаниш жараёни мураккаблашгани боис уни Москвага олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Хабарга кўра, Владимир Путин аввалроқ Масъуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот чоғида Хоманаийнинг Россияда даволанишини ташкил этишни таклиф қилган. Эрон расмийлари ушбу таклифни кўриб чиқиб, уни маъқуллаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган | Zamon.uz