Ўзбекистон

Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилиши доирасида 6 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бошланди.

Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилиши доирасида 6 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади

Шавкат Мирзиёев  Олмалиқ конь-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида мажмуа тўлиқ ишга туширилгач, 6 мингдан ортиқ ёшлар юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланишини маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга туширилгач, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мис концентратининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннагача ошади. 

 

Маросимда мазкур лойиҳа шунчаки корхона эмас, балки мамлакат саноат қудратини янада мустаҳкамлайдиган, табиий бойликларни чуқур қайта ишлашга хизмат қиладиган замонавий индустриал мажмуа экани таъкидланди.

 

Қайд этилишича, “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида жами 45 миллион тонна мис ҳамда 5 минг тоннадан ортиқ олтин захираси мавжуд бўлиб, ушбу захиралар мамлакат саноатини камида 100 йил давомида хомашё билан таъминлайдиган кафолатли база ҳисобланади.

 

Шунингдек, конларда мавжуд молибден, селен, теллур ва рений каби ноёб металлар янги инновацион йўналишлардаги лойиҳаларни ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши айтилди.

 

Бундан ташқари, фабрикада АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва Финляндиянинг тоғ-конь саноатидаги илғор технологиялари жорий этилмоқда. Барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосида ягона бошқарув тизимига уланади.

 

Мутахассислар ушбу тизимлар жорий этилиши натижасида энергия сарфи 10 фоизга, маҳсулот таннархи 15 фоизга камайиб, меҳнат унумдорлиги эса 10 фоизга ошишини билдирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.