Ўзбекистон

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Андижон вилоятида бир аёлни мажбуран автомобилга ўтказиб, овлоқ жойга олиб бориб сочини олиб ташлаган беш нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1991 йилда Избоскан туманида туғилган ва ҳозирда Андижон шаҳрида яшовчи аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда айблаб, ундан қасос олишни режалаштирган.

 

2025 йил 23 декабрь куни у даволаниб ётган шифохонага 1995, 2004 ва 2001 йилларда туғилган таниш аёллари орқали жабрланувчини олиб келган. Шифохонада аёлга нисбатан турли ножўя ҳаракатлар содир этилиб, у таҳқирланган ҳамда бу жараён видеога олинган.

 

Шундан сўнг гумонланувчи аёл ўзининг танишлари — 1999 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар эркакни чақириб, жабрланувчини овлоқ жойга олиб бориб сочларини олиб ташлашни буюрган. Натижада аёл оқ рангли Gentra автомобилига мажбуран ўтказилиб, Андижон тумани Жевачи маҳалласи ҳудудидаги хилват жойга олиб борилган. У ерда 1999 йилда туғилган эркак томонидан унинг сочлари машинка ёрдамида олиб ташланган.

 

Мазкур жараён 1995 йилда туғилган аёл томонидан видеога олинган ва кейинчалик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

 

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчи сифатида беш нафар шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур иш Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади | Zamon.uz