Ўзбекистон

Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди

У сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби сифатида ишлаб келган.

Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди

Аҳрор Бурҳонов АҚШнинг Вашингтон штатида Ўзбекистоннинг илк бош консули сифатида дипломатик фаолиятини бошлади. У бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

 

Аброр Бурҳонов сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби сифатида фаолият юритган ва янги дипломатик вазифани бошлаётганини айтган. Бурҳонов ўз мурожаатида биргаликда амалга оширилган ташаббуслар ва лойиҳалар учун устозлари, ҳамкасблари ва барча шерикларга миннатдорлик билдирган.

 

Янги лавозимида у Вашингтон штатида Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик фаолият олиб боради.

 

Вашингтон штатида Ўзбекистон бош консуллигини ташкил этиш АҚШнинг ғарбий соҳилидаги ҳудудлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция ва бизнес алоқаларини ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик фуқароларга консуллик хизматларини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди | Zamon.uz