Жаҳон

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакат ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муддатини яна бир ҳафтага узайтирди. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларидаги манбага таяниб, TASS ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳаво ҳудуди 23 март куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 га қадар қисман ёпиқ бўлиб қолади.

 

Қайд этилишича, маҳаллий аэропортларга амалга ошириладиган ҳамда у ердан учиб кетадиган рейслар учун олтита махсус йўналиш белгиланган. Ушбу йўналишлар қўшни Уммон ва Саудия Арабистони ҳаво ҳудуди билан чегарадаги назорат-ўтиш пунктларига олиб боради.

 

Шунингдек, экипажларга ҳаво ҳаракатини бошқариш марказлари томонидан берилаётган тезкор маълумотларни мунтазам кузатиб бориш бўйича кўрсатма берилган.

 

Мазкур чекловлар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий операциялари ҳамда Теҳроннинг бунга жавобан Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига уюштирилаётган ҳужумлари фонида жорий этилган.

 

Аввалроқ БАА ҳаво ҳудуди қисман ёпилгани сабабли 16 март куни Тошкентдан Дубайга амалга оширилган айрим рейслар ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди | Zamon.uz