Жаҳон

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Бирлашган Араб Амирликлари Мудофаа вазирлиги 16 март куни эълон қилган баёнотига кўра, Эрон томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида БАА ҳудудида икки нафар ҳарбий хизматчи ва беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

 

Баёнотда айтилишига кўра, яна 145 киши турли даражада жароҳат олган.

 

Воқеа 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошланиши ортидан содир бўлган. Зарбалар Теҳрон ва Эроннинг бошқа йирик шаҳарлари ҳамда минтақадаги бир қатор АҚШ нишонларига қаратилган.

 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилдаги нишонларга ҳам ҳужум қилган ва кенг кўламли операцияси эълон қилинган.

 

Зарбаларда Эроннинг Олий Раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва бошқа муҳим раҳбарлар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

custom img

Нетаняҳу тирик экан Исроил доимо кимнидир душман сифатида кўради — Туркия ташқи ишлар вазири

Туркия мамлакатни ҳеч ким Яқин Шарқдаги можарога торта олмаслигини билдирди.

custom img

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Нетаняҳуни ўлдиришга ваъда берди

Шунингдек, Эронда Исроил билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган камида 20 кишини қўлга олган.

custom img

Эронга қарши операция бир неча ҳафта ичида тугаши мумкин

АҚШ Энергетика вазири можаро тез орада якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"