Ўзбекистон

Бўка туманида солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Солиқ инспектори фермердан пора сифатида 10 миллион сўм талаб қилган.

Бўка туманида солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида солиқ органи ходими пора олиш билан боғлиқ жиноятда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, туман солиқ инспекциясининг бош инспектори пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, хўжаликнинг солиқ органлари олдидаги 165,6 млн сўм миқдоридаги қарздорлигини тўлаш муддатини вилоят солиқ бошқармасидаги танишлари орқали узайтириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фермердан 10 млн сўм талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор сўралган пулни хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шунингдек, фуқаролар бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келса, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиши мумкинлиги эслатилди. Шахсий маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бўка туманида солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди | Zamon.uz