Жаҳон

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Нетаняҳуни ўлдиришга ваъда берди

Шунингдек, Эронда Исроил билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган камида 20 кишини қўлга олган.

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Нетаняҳуни ўлдиришга ваъда берди

Эроннинг Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси якшанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни таъқиб қилиб ўлдиришга ваъда берди. Бу баёнот Исроил ва АҚШ билан давом этаётган жанглар фонида янгради.

 

“Агар болаларни ўлдирувчи бу жиноятчи тирик бўлса, биз уни таъқиб қилишда давом этамиз ва ўлдирамиз”, — дейилади корпуснинг расмий ахборот манбаси Sepah News орқали эълон қилинган баёнотда.

 

28 февраль кунги АҚШ-Исроил ҳужумлари натижасида Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлди ва Эрон ҳам минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба беришни бошлади.

 

Якшанба куни Fars хабар беришича, Эрон расмийлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида Исроил билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган камида 20 кишини қўлга олган.

 

Хабарларга кўра, Эрон бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказилган ва сўнгги кунларда Исроил ҳамда АҚШ билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган юзлаб одамлар ҳибсга олинган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Нетаняҳуни ўлдиришга ваъда берди | Zamon.uz