Ўзбекистон

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Жиззах вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили давлат манфаатига қарши жиноят қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ушбу тезкор вакил шахсий бойлик орттириш мақсадида муқаддам судланган таниши билан ҳамкорликда, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари ишончини қозонган. Улар Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 20 та интерактив доскаларни қиммат нархда сотиб олиш бўйича электрон шартнома тузишда «ғолиблик»ни қўлга киритишга ваъда берган.

 

Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, катта тезкор вакил интерактив доскаларни ҳақиқий нархи 15,2 млн сўм бўлгани ҳолда, 25 млн сўмдан сотишга ҳаракат қилган. Шу тариқа, улар ўз “хизматлари” учун 85 млн сўм талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тезкор вакилнинг таниши 85 млн сўмни олаётган вақтда ушланган. Кейинроқ, катта тезкор вакил ва мактаб директори ўз яшаш хонадони олдида танишидан 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ҳамда мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. 

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.