Жаҳон

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берганидек, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида эълон қилинган видео сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган бўлиши мумкин.

 

Видеода Нетаняху мамлакатдаги кафелардан бирида қаҳва ичиб, турли саволларга жавоб бераётгани кўринади. Шу билан бирга, интернет фойдаланувчилари видеода бир нечта шубҳали тафсилотлар мавжудлигини таъкидламоқда.

 

Масалан, Нетаняху қаҳвани ичаётгандек кўринганда ҳам қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмайди ва миқдори камаймайди.

 

Видеодаги Бош вазирнинг юз кўриниши унинг ҳақиқий суратларидан фарқ қилади.

 

Кадрлар ва тафсилотлар айрим фойдаланувчилар томонидан сунъий интеллект орқали яратилганига шубҳа уйғотади.

 

Сўнгги кунларда Эроннинг ракета ҳужумлари фонида Нетаняхунинг ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлиги ҳақидаги миш-мишлар ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Шу сабабли Нетаняху ўзи янги видео орқали тириклигини кўрсатиб, миш-мишларни рад қилди.

 

Шунингдек, айрим сунъий интеллектни аниқлаш илoвалари Нетаняху жойлаштирган видеонинг 96,9 фоизи сунъий интеллект томонидан яратилганини ва ҳақиқий эмаслигини даъво қилмоқда. Видеодаги бошқа тафсилотлар, масалан, кафедаги касса аппарати экрани ва ундаги сана (2024 йил 15 март), фойдаланувчилар орасида қўшимча мунозараларга сабаб бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган | Zamon.uz