Жаҳон

Нетаняҳу тирик экан Исроил доимо кимнидир душман сифатида кўради — Туркия ташқи ишлар вазири

Туркия мамлакатни ҳеч ким Яқин Шарқдаги можарога торта олмаслигини билдирди.

Нетаняҳу тирик экан Исроил доимо кимнидир душман сифатида кўради — Туркия ташқи ишлар вазири

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Исроил бош вазири Бенжамин Нетаняҳу ҳокимиятда экан, Исроил ҳар доим кимнидир ўзига душман сифатида кўришини айтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

 

“ Доим душман "пайдо қилиш" унга ўз сиёсатини олға суриш учун керак. Исроил хавфсизлик ортидан эмас, кўпроқ ер эгаллаш ортидан қувмоқда. Нетаняҳу бу ғоядан воз кечмас экан, Яқин Шарқда доимо уруш бўлаверади”, — деди Фидан.

 

Унинг сўзларига кўра, Исроил минтақада ташқи аралашувлар орқали ўз геосиёсий манфаатларини амалга оширмоқда. Фидан Исроил ҳукумати Ғазодаги сулҳ келишувини бузишда давом этаётганини ва у ердаги гуманитар вазият кун саин ёмонлашаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, Фидан Нетаняҳу “Ҳизбуллоҳ”га қарши кураш баҳонаси билан Ливанда янги қирғин содир этиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирди. У халқаро ҳамжамиятни Исроил томонидан содир этилаётган жиноятларга қарши зудлик билан чора кўришга чақирди.

 

Ҳоқон Фиданнинг таъкидлашича, Туркия давом этаётган адолатсиз урушда иштирок этишни истамайди ва мамлакатни можарога жалб қилишга бўлган ҳар қандай уринишларга қатъий қарши. Анқара провокацияларга берилмасликка қарор қилганини ва мамлакатнинг ҳарбий ҳамда тийиб туриш салоҳияти жуда юқори эканини билдирди.

 

“Туркия стратегик жиҳатдан кучини қачон ва қаерда ишлатишни яхши билади. Бироқ урушни имкони борича тезроқ дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарур. Эронга қилинган ҳужумлар дарҳол тўхтатилиши керак, шунингдек, Эроннинг қўшни давлатларга ҳужумлари ҳам тўхташи лозим. Шу билан бирга, томонлар тез орада музокараларга қайтиши керак”, — дея фикр билдирди Туркия ТИВ раҳбари.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нетаняҳу тирик экан Исроил доимо кимнидир душман сифатида кўради — Туркия ташқи ишлар вазири | Zamon.uz