Ўзбекистон

Олтин қазиб олиш ҳажми 118,4 тоннага етказилди

Конларни инвесторларга бериш бўйича шаффоф тизим яратилгани натижасида сўнгги тўққиз йил ичида соҳага 10 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилган.

Олтин қазиб олиш ҳажми 118,4 тоннага етказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тоғ-конь саноати тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада инвестициялар ҳажми ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги 3-мис фабрикасининг очилиш маросимида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, аввал қимматбаҳо ва рангли металларни қазиб олиш билан атиги икки комбинат шуғулланган. Конларни инвесторларга бериш бўйича шаффоф тизим яратилгани натижасида эса сўнгги тўққиз йил ичида соҳага 10 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилган. Ҳозирда тармоқда 65 та хусусий корхона фаолият юритмоқда.

 

Mаълумотларга кўра, мустақилликнинг дастлабки 25 йилида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннагача, яъни 24 тоннага ошган. Сўнгги тўққиз йил ичида эса бу кўрсаткич яна 31 тоннага кўпайиб, ўтган йили 118,4 тоннага етказилган.

 

Шунингдек, 2016 йилдан буён кумуш ишлаб чиқариш 1,6 баробар, уран 2,1 баробар, мис эса 1,4 баробар ошган. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 баробар ўсиб, ўтган йил якунига кўра 270 триллион сўмга етган.

 

Таъкидланишича, энг юқори даромадли иш ўринлари ҳам айнан шу тармоқ корхоналарида шаклланган. Бугунги кунда экскаватор машинистлари 30 миллион сўмгача, бурғилаш мутахассислари ва йирик самосвал ҳайдовчилари 40 миллион сўмгача, геолог ҳамда маркшейдерлар эса 70 миллион сўмгача ойлик маош олмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Олтин қазиб олиш ҳажми 118,4 тоннага етказилди | Zamon.uz