Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикасида йўл қурилиши соҳасида давлат мансабдори томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, “Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассасаси Қорақалпоғистон филиали ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс талаб қилган пулни олаётган вақтида ушлаб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди | Zamon.uz