Жаҳон

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Рим папаси Лео якшанба куни кенгайиб бораётган Эрон урушида дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди ва уруш чидаб бўлмас зўравонликка сабаб бўлаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Папа минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлаётгани ва минтақа аҳолиси азоб-уқубатлар ичида қолганини ҳам қайд этган.

 

Авлиё Питер майдонидаги ҳафталик Ангелус дуо маросимида Рим папаси: “Яқин Шарқ халқлари икки ҳафтадан бери урушнинг беаёв зўравонликларидан азоб чекмоқда. Масъул шахсларга мурожаат қиламан: дарҳол ўт очишни тўхтатинг!” — деди.

 

Папа Лео шунингдек, Ливан вазиятидан ҳам хавотир билдириб, уруш муаммоларни ҳал қилмаслигини, аксинча тинчлик учун доимий музокара зарурлигини айтди. 

 

“Баъзилар ўзгаларни ўлдириш қарорларини оқлаш учун Худонинг номидан фойдаланяпти, аммо Худо зулмат хизматига ёлланмайди. У ҳар доим инсониятга ёруғлик, умид ва тинчлик олиб келади,” — деди папа.

 

Мазкур баёнот АҚШ аскарларига уруш “Худонинг илоҳий режасининг бир қисми” сифатида айтилаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлганидан сўнг берилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди | Zamon.uz