Ўзбекистон

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

16 март куни эрталаб Россиядаги Telegram фойдаланувчилари мессенжер ишлашида муаммолар юзага келганини билдиришди. Бу ҳақда Коммерсант хабар бермоқда.

 

“Сбой рф” маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 11:00 ҳолатига кун бошидан буён  Telegram фаолиятида юзага келган носозликлар юзасида 2,5 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган.

 

Detector404 хизмати эса бир сутка давомида 8 мингдан ортиқ носозликлар ҳақида хабар қайд этган.

 

“Фойдаланувчиларнинг энг кўп билдирган муаммолари шуки, мессенжернинг ҳеч бир версияси — web, десктоп ёки мобил — ишламаяпти. Шикоятларнинг ярмидан кўпи Москва ва атроф ҳудудлардан келган. Шунингдек, Санкт-Петербург ва Марказий Россиянинг бошқа ҳудудларидан ҳам носозликлар ҳақида хабарлар тушган”, дейилади хабарда.

 

Ўтган ҳафта Давлат Думаси ВПН хизматлари Россияда ярим йил ичида блокланиши мумкинлигини билдирган эди. Ахборот сиёсати қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Свинтсовнинг сўзларига кўра, Роскомнадзорда бундай хизматлар трафигини назорат қилишнинг техник имконияти мавжуд, махсус хизматларда эса уларни чеклаш ёки блоклаш ваколати бор. 

 

Роскомнадзор Свинтсовнинг “тез орада Telegram VPN орқали ҳам ишламай қолиши мумкин” деган фикрига изоҳ беришдан бош тортган.

 

“Ъ FM” сўровига кўра, экспертлар Телеграмни блоклаш аллақачон бошланганини айтишмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди | Zamon.uz