Жаҳон

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Фармацевтика саноати раҳбарларининг Reuters'га билдиришича, Яқин Шарқдаги уруш Форс кўрфази ҳудудига муҳим дориларнинг етиб берилишини тўсмоқда, бу эса саратонни даволаш учун зарур дорилар ва совитишни талаб қиладиган бошқа даволаш воситалари учун таъминот йўлларини хавф остига қўйиб, компанияларни рейсларни қайта йўналтириш ҳамда минтақага қуруқлик орқали кириш йўлларини топишга мажбур қилмоқда.

 

Икки ҳафта олдин АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужумлари билан бошланган ва Эроннинг минтақа бўйлаб зарбалари билан кенгайган можаролар асосий ҳаво транзит марказларини ишдан чиқарди ва денгиз йўлларини ёпди, бу эса дорилардан тортиб озиқ-овқат ва нефть маҳсулотларигача бўлган товарларнинг ҳаракатини мураккаблаштирди.

 

Маълум қилинишича, ҳозирча катта етишмовчилик кузатилмаётган бўлса-да, можаролар давом этса бу ҳолат ўзгариши мумкин. Кўрфаз мамлакатларининг дори-дармон билан таъминланиши импорт билан боғлиқ бўлиб, айрим дориларнинг сақлаш муддати қисқа ҳамда қатъий совитиш занжирини талаб қилади, шунинг учун узоқ қуруқлик транспорти дори етказиб беришда маъқул ечим сифатида кўрилмаяпти.

 

Ғарб давлатларидаги дорихона компаниялари раҳбарлари Форс кўрфазига муқобил йўлларни излаётганини ва баъзи дориларни Саудия Арабистонидаги Жидда ва Ар-Риёд аэропортларидан қуруқлик орқали етказишга ҳаракат қилаётганини билдирди. Бошқа вариантлар сифатида Истанбул ва Оман кўриб чиқилмоқда.

 

Минтақадаги асосий аэропортлар, жумладан Дубай, Абу-Даби ва Доҳа, АҚШ ва Исроил ҳужумларига жавобан Эрон томонидан амалга оширилган зарбалар туфайли ёпилди. Дубай ва Доҳа Европани Осиё ва Африкага боғловчи асосий юк ташиш марказлари бўлиб, Emirates ва Etihad авиакомпаниялари ҳамда DHL каби логистика фирмалари айрим дориларни белгиланган ҳарорат оралиғида сақланишини таъминлайди, бу дорилар хавфсиз ва самарали бўлиши учун зарур ҳисобланади.

 

Аntverpen менежмент мактаби профессори Вутер Девулф саноат маълумотларига таяниб, глобал ҳаво юкларининг бешдан бир қисмидан кўпроғи, яъни муҳим ёки ҳаётни сақлаб қолувчи дорилар ва вакциналар ташишнинг асосий йўналиши Яқин Шарқдаги узилишларга дучор бўлишини билдирди.

 

Бир раҳбар айрим дорилар учун ишлатиладиган муқобил "совуқ занжирли йўлаклар" ёки ҳароратни назорат қилувчи йўналишларни бир кечада ўрнатиб бўлмаслигидан огоҳлантирди.

 

Шунингдек, АҚШ-Исроил ва Эрон уруши оқибатида ҳаво йўлларининг ёпилиши тезкор жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур бўлган беморларда ва онкологик касалликка чалинган инсонларда мавжуд касалликнинг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди | Zamon.uz