Жаҳон

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон расмийлари Кобул шаҳридаги тиббиёт муассасасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, яна қарийб 250 киши жароҳат олган.

 

Афғонистон томони мазкур ҳужум учун Покистонни айбламоқда. Расмийларнинг билдиришича, зарба гиёҳвандликка қарши даволаш хизматларини кўрсатадиган касалхонага берилган. Ҳужум кечқурун содир бўлган ва тиббиёт муассасаси биносига жиддий зарар етказган.

 

Афғонистон расмийлари ҳужум фуқаролик объектига қаратилганини таъкидлаб, уни халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши сифатида баҳоламоқда.

 

Покистон томони эса бу айбловларни рад этган. Исломобод расмийларига кўра, ҳаво зарбалари Кобул ҳамда Нангарҳор вилоятидаги нишонларга қаратилган бўлиб, улар ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётган объектлар бўлган.

 

Мазкур воқеа Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлди. Сўнгги ҳафталарда икки давлат чегараси ҳудудларида отишмалар бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

 

Покистон расмийлари мамлакат ҳудудида содир этилган айрим ҳужумларда иштирок этган жангарилар Афғонистон ҳудудида бошпана топаётганини даъво қилмоқда. Афғонистон эса бу айбловларни инкор этиб, Покистонни ўз суверенитетини бузганликда айбламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.