Жаҳон

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Эрон Футбол Федерацияси FIFA билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учта ўйинини Қўшма Штатлардан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Times маълум қилди.

 

Эрон Футбол Федерацияси президенти Маҳди Тажнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари фонида жамоа Қўшма Штатларда ўйнамайди.

 

Шунга мувофиқ, федерация FIFA билан учта ўйинни Мексикада ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

 

Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси Лос-Анжелесда Янги Зеландия ва Белгия, Сиэтлда эса Миср билан ўйнаши режалаштирилган.

 

Эрон терма жамоаси Аризона штатининг Тусон шаҳрида жойлашган. Шу билан бирга, Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил томонидан февраль ойида бошланган можаролар туфайли бўлажак мусобақани бойкот қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

FIFA президенти Жанни Инфантино эса Трамп илгари эронлик футболчиларга Қўшма Штатларга саёҳат қилишга рухсат берганини таъкидлади. Ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган.

 

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди | Zamon.uz