Жаҳон

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Яқин Шарқдаги можаро давом этган тақдирда глобал озиқ-овқат инқирози кескин кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда TASS ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Ташкилот ижрочи директори ўринбосари Карл Скауниг маълум қилишича, агар Эрондаги уруш ва минтақадаги кескинлик июнь ойигача давом этса, озиқ-овқат нархларининг ошиши оқибатида яна қарийб 45 миллион киши ўткир очарчилик хавфига дуч келиши мумкин.

 

Унинг таъкидлашича, бундай ҳолат глобал очарчилик даражасини тарихдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига олиб чиқади. “Бизнинг таҳлилларимизга кўра, можаро чўзилса, нархларнинг кескин ошиши яна ўнлаб миллион одамларни ўткир озиқ-овқат танқислигига олиб келади. Бу эса жуда хавотирли истиқбол”, — деди Скауниг.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирнинг ўзида дунё бўйлаб 319 миллион киши ўткир озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда. Бу кўрсаткич сўнгги йилларда рекорд даражага етган.

 

Мутахассислар прогнозига кўра, агар можаро давом этса ва глобал озиқ-овқат бозорида нархлар яна ошса, июнь ойига бориб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллион кишидан ошиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ | Zamon.uz