Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Тошкентга янгича кўркамлик бериб, пойтахтимизнинг марказида қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

 

Бино деворларида қадимий куфий ва нафис сулс хатларида битилган муқаддас Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳикматли ҳадислари ҳамда Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исми (Асмаул ҳусна) ўзига хос маҳорат билан жойлаштирилган.

 

Бу хаттотлик дурдоналари асрлар оша яшаб келаётган исломий қадриятлар ва маърифат нурини бугунги кун билан боғловчи кўприк кабидир. Куфий хатининг қатъий геометрик шакллари ва сулс хатининг мафтункор эгилувчан ҳаракатлари уйғунлигида акс этган муборак битиклар, марказга ташриф буюрган ҳар бир инсонни тафаккурга чорлайди.

 

Ушбу фасадлар бинонинг безаги ўлароқ ўзбек хаттотлик мактабининг юксак чўққиси ҳамда Ислом оламининг маънавий қудратини намойиш этувчи очиқ осмон остидаги бетакрор гўзалликдир.

 

Таъкидлаш жоизки, безакларда муқарнаслар, ўсимликсимон ва геометрик нақшлар, шунингдек, Темурийлар меъморчилигига хос фируза-олтин билан сирланган кошинлар ишлатилган.

 

Матнлар билим, меҳр-шафқат, эътиқод, адолат, ота-онага ҳурмат ва руҳий камолот каби мавзуларни ҳам қамраб олган.

 

Марказ 2026 йилнинг энг диққатга сазовор масканларидан бири сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Марказнинг ўзига хос меъморий ечими — улкан гумбази ва бетакрор нақшлари сайёҳларга бир вақтнинг ўзида ҳам Ислом дини гўзаллигини ҳис қилиш, ҳам энг замонавий мультимедиа технологиялари орқали виртуал саёҳатга чиқиш имкониятини тақдим этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси | Zamon.uz