Жаҳон

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил армияси Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши чекланган ва мақсадли қуруқлик амалиётлари бошланганини маълум қилди. 

 

Исроил ҳарбий кучлари операциядан кўзланган мақсад — гуруҳ аъзолари ва уларнинг инфратузилмасини йўқ қилишдан иборат эканини билдирди.

 

Маълумотларга кўра, Исроил ушбу мақсадда Литани дарёсидан жанубдаги ҳудудни тўлиқ назоратга олишни режалаштирмоқда.

 

The Times of Israel аввалроқ жанубий Ливандаги жангларда ўнлаб “Ҳизбуллоҳ” жангчилари йўқ қилинганини хабар қилган. Бу маълумотни Исроил мудофаа идораси тасдиқлаб, қурол омборлари, қўмондонлик маркази ва кузатув нуқталари ҳам йўқ қилинганини қўшимча қилган.

 

16 март куни кечқурун Германия, Италия, Франция, Буюк Британия раҳбарлари Исроилни Ливандаги ҳужумдан воз кечишга чақирган. Қўшма баёнотда бу ҳаракатлар “вайронкор гуманитар оқибатларга олиб келиши ва узоқ давом этувчи можарони келтириб чиқариши мумкинлиги” таъкидланган.

 

Байрут ҳукуматининг маълумотларига кўра, “Ҳизбуллоҳ” жойлашган ҳудудларга қарши Исроил зарбалари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйини тарк этишга мажбур бўлган. Бу мамлакат аҳолисининг деярли ҳар олтинчисига тўғри келади. Энг кўп зарар жанубий Ливан ва пойтахтнинг жанубий қишлоқларидаги аҳоли учун юзага келган. Ҳужумлар оқибатида тахминан 850 киши ҳалок бўлган.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.