Жаҳон

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Истанбулда 2019 йилда бедарак йўқолгани айтилган ўзбекистонлик Ҳуррият Турсунбоеванинг ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган. Жиноят Истанбулнинг Ёқолган шахслар бюроси қошида тузилган махсус гуруҳ томонидан етти йил ўтиб қайта кўриб чиқилган тергов натижасида аниқланган.

 

Тергов давомида аёлнинг Малтепе туманидаги қўшнилари сўроқ қилинган. Гумонланувчи, яъни марҳуманинг эри Эрсин Й. қўшниларга рафиқаси депортация қилинганини айтган. Бироқ қўшнилар ўша пайтда хонадондан кучли ҳид келганини билдирган, эркак эса буни уйда кабутар боқаётгани билан изоҳлаган.

 

Текширувлар аёлнинг Туркиядан чиқиб кетгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини кўрсатган. Аксинча, унинг номидаги телефон мамлакат ичида фаол ишлатилган. Марҳуманинг опаси берган кўрсатмаларига кўра, эр-хотин ўртасида мунтазам жанжаллар бўлиб турган.

 

Гумонланувчи рафиқаси “йўқолганидан” сўнг, “мени ташлаб кетди”, деб ажрим учун ариза берган ва 2024 йилда аёл судга келмагани сабабли никоҳ расман бекор қилинган. Шунингдек, эркак бошқа шахс ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда яшириниб юргани аниқланган.

 

Прокуратура рухсати билан ўтказилган текширувда хонадонда махсус луминол моддаси ёрдамида қон излари топилган.

 

Эрсин Й. 2026 йил 9 март куни Грузиядан Туркияга кириб келаётганида қўлга олинган. Сўроқ давомида у жиноятни тан олиб, жанжал вақтида рафиқасини уриб ўлдирганини билдирган.

 

Унинг айтишича, жасад бир муддат уйда сақланган, сўнг бўлакларга бўлиниб, чиқинди контейнерига ташлаб кетилган.

 

Ҳозирда суд қарори билан гумонланувчи ҳибсга олинган. Унга ҳужжатларини бериб, ёрдам берганликда гумон қилинган шахс эса суд назорати остида қўйиб юборилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди | Zamon.uz