Ўзбекистон

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

Ўзбекистонда Президентнинг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли фармонига биноан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва сотишда ҳисоб-китоблар тизими ўзгарди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Тelegram-каналида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, эндиликда бу операциялар нафақат нотариус орқали, балки банклар билан электрон маълумотлар алмашиш орқали амалга оширилади.

 

Фармонда нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилган.

 

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги 2026 йил 16 мартда  нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартибини тасдиқлади.

 

Қоидаларга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:

 

— кўчмас мулк объектлари,

 

— ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифадаги транспорт воситалари,

 

— махсус автотранспорт воситалари сотиб олинганда, ҳисоб-китоблар нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумотлар орқали аниқланади.

 

Янги тартибга мувофиқ:

 

— Харидор ёки унинг вакили бангга ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат қилади;

 

— Банк пул маблағларини эскроу ҳисобварағига киритади;

 

— Кредит асосида амалга оширилса, банк нотариусга электрон маълумот юбориши шарт;

 

— Харидорнинг банк ҳисобварағи эскроу ҳисобварағи сифатида фойдаланилиши мумкин;

 

— Нотариус маблағлар мавжудлигини электрон тарзда текшириб, шартномани расмийлаштиради;

 

— Маблағлар сотувчига ўтказилади ёки сўровга кўра нақд шаклда тақдим этилади.

 

“Адлия вазирлиги ва банклар ҳамкорлигида амалга ошириладиган бу тизим аҳоли учун ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини ва молиявий хавфсизликни таъминлашга қаратилган”, дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.