Ўзбекистон

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда навбатдан ташқари аттестация синовларида салбий натижа қайд этган педагоглар мактаб раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб раҳбарияти ёки бошқа мансабдор шахсларнинг педагоглар олдига ишдан бўшаш каби талабларни қўйиши қонунчилик талабларига мутлақо зидлигини билдирди.

 

Расмий муносабатда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомига кўра, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашган ва ўта олмаган педагогларнинг малака тоифаси туширилмайди ҳамда уларга амалдаги ўз малака тоифаси бўйича ҳақ тўланишида давом этилади. 

 

Шундай экан навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган педагоглар билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.

 

“Амалдаги тартибга кўра, фақатгина олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис лавозимидаги педагоглар мажбурий аттестация синовларида қатнашиб ундан ўта олмаган тақдирда, меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, мазкур педагоглар навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта қатнашиш ҳуқуқига эга”, дейилади вазирлик хабарида.

 

Шунингдек, хабарда мазкур имкониятлардан кейин ҳам педагогнинг аттестация синовларида салбий натижа қайд этиши ходим билан меҳнат шартномасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўлиши келтирилган.

 

Шу билан бирга, юқоридаги ҳолатдан бошқа ҳеч бир ҳолатда педагогларнинг аттестация синовларидаги салбий натижа қайд этиши уларнинг меҳнат шартномасини бекор қилинишига асос бўлмаслиги таъкидланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.