Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросими ҳамда ифторлик тадбирида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

Тадбирга ҳудудлардаги студиялар орқали нуронийлар, олим-у уламолар, кенг жамоатчилик вакиллари уланди. Шунингдек, турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари, дипломатик корпус намояндалари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари маросимда қатнашди.

 

Давлат раҳбари тадбир аввалида бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан яна бир бор самимий табриклаб, юртимизга тинчлик, барака ва фаровонлик тилади.

 

Таъкидланганидек, Рамазон ойи меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик фазилатларини мустаҳкамлайдиган муқаддас давр ҳисобланади. Шу кунларда давлат ва нодавлат ташкилотлари, хайрия фондлари ҳамда саховатли тадбиркорлар томонидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга кенг кўламли ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилди.

 

Президент ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистоннинг 38 миллиондан зиёд аҳолиси ягона халқ, аҳил оила бўлиб яшаётгани мамлакатнинг энг катта бойлиги экани қайд этилди.

 

Шунингдек, бугунги кун халқимиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши билан ҳам аҳамиятли экани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ушбу мажмуа мамлакатимизнинг кўп минг йиллик бой тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи улкан илмий-маърифий маскан эканини қайд этди.

 

Марказ салкам 10 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, мажмуанинг умумий фойдаланиш майдони 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Унда “Ўзбекистон заминида исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозиция заллари ташкил этилган. Музей экспозициясини бойитиш мақсадида минглаб тарихий экспонатлар, жумладан қадимий қўлёзмалар, археологик топилмалар ва тарихий хариталар жамланган.

 

Мажмуанинг асосий зали — Қуръон залида дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган муқаддас Усмон Мусҳафи алоҳида ўрин эгаллаган. Шунингдек, турли даврларга оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ҳам намойиш этилмоқда.

 

Тадбир давомида Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим илмий ва маънавий марказ бўлиши таъкидланди. Бу ерда халқаро ташкилотлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш, ноёб қўлёзмаларни ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш режалаштирилган.

 

Сўз якунида давлатимиз раҳбари ушбу маскан ёш авлодни маърифат, илм-фан ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялайдиган муҳим марказ бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

Тадбир якунида ифторлик маросими ўтказилди. Қуръони карим тиловат қилиниб, муқаддас Рамазон ойида қилинаётган ибодатлар қабул бўлиши, халқимиз ва Ватанимиз тинчлиги учун дуолар қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади | Zamon.uz