Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Марказ 10 гектар ҳудудни эгаллайди, уч қаватли бино эса 42 минг квадрат метр майдонга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, янги экспозициялар, китобхона, халқаро илмий-маърифий платформа ва марказ инфратузилмаси билан танишди.

 

Марказ Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 10 гектар майдонда қурилган бўлиб, уч қаватли бино ва 42 минг квадрат метр умумий майдонга эга. Унинг ички майдонида 8 минг квадрат метр кўргазма зали, 550 ўринли анжуманлар зали, замонавий китобхона ва электрон ресурслар мавжуд. Бино қадимий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, тўрт асосий портал орқали кириш мумкин ва ташқи равоқлар Қуръон оятлари ҳамда ҳадислар билан безатилган.

 

Марказ фондида 60 дан ортиқ нодир Қуръон қўлёзмалари, турли даврларга мансуб тарихий ва бадиий артефактлар сақланади. Шу жумладан, Сомонийлар, Қорахонйлар, Ғазнавийлар, Темурийлар ва Шайбонийлар даврига оид қўлёзмалар ва тангалар марказ экспозициясини бойитмоқда.

 

Китобхонада 45 мингдан ортиқ адабиёт мавжуд бўлиб, шундан 2 609 таси нодир нашрлардан иборат. 350 мингта электрон ресурс фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Махсус хоналар ва замонавий технологиялар имконияти чекланган фойдаланувчилар, олимлар ва талабалар учун қулайлик яратади.

 

Рақамлаштириш, QR-кодлар ва аудио-видео тизимлари орқали экспонатлар бўйича интерактив маълумотлар тақдим этилган.

 

Марказ халқаро стандартларга жавоб берувчи илмий ва маънавий маскан сифатида фаолият юритади. ICESCO, IRCICA, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Темурийлар жамияти ва TURKSOY каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу билан бирга, марказга хориждан харид қилинган ёки ҳадя этилган тарихий артефактлар ҳам жойлаштирилган, уларнинг аксарияти халқимиз тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилади.

 

Ташриф давомида Президент Мирзиёев марказнинг Қуръон залига кириб, маънавий муҳит ва нодир экспозициялар билан танишди. Гумбаз остида коинот ва юлдузлар тасвири намоён қилиниб, 90 дона “Swarovski” тоши ва 650 дан ортиқ чироқлар ишлатилган. Нодир қўлёзмалар орасида 1589-йилда хаттот Султон Муҳаммад томонидан кўчирилган “Бозубанд” Қуръони ва XVII аср сафавийлар даври қўлёзмалари алоҳида эътиборга лойиқ.

 

Президент марказ китобхонаси ва илмий-платформаси фаолиятини юқори баҳолаб, у юртимиз тарихини, маданий меросини ва исломий қадриятларни келажак авлодга етказишдаги ролини таъкидлади. Ташриф якунида давлат раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

 

Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган йирик илмий, маънавий ва маданий маскан сифатида фаолият юритмоқда. Марказ ҳар куни ўртача 5 минг нафар ташриф буюрувчини қабул қилади ва унда 400 дан ортиқ ходим фаолият олиб боради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди | Zamon.uz