Ўзбекистон

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Сўнгги вақтларда хайрия ва эҳсон ниқоби остида терроризмни молиялаштириш ҳолатлари кузатилаётгани аниқланди.

 

Маълум қилинишича, Жанубий Кореяда ўзбекистонлик шахс сохта хайрия орқали 663 минг доллар маблағ йиғиб, унинг бир қисмини халқаро террористик ташкилотлар — “Катиба ат-тавҳид вал-жиҳод” ва ҲАМАСга ўтказган.

 

Шунингдек, Бухорода 1999 йилда туғилган шахс ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани аниқланган. Ушбу жараёнга унинг отаси ҳам жалб этилган. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича бир неча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 155-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ота суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган, гумонланувчи ўғилга нисбатан эса қидирув эълон қилинган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, айрим гуруҳлар интернет орқали, жумладан, гуманитар ёрдам ёки эҳсон сифатида маблағ йиғиб, уларни ноқонуний мақсадларга йўналтирмоқда. Бунда йиғилган маблағларнинг фақат кичик қисми хайрияга сарфланиб, қолган қисми террорчилик фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

 

Шу муносабат билан фуқароларга хайрия қилишда фақат расмий ва ишончли манбалардан фойдаланиш, маблағлар ҳақиқатан ҳам муҳтожларга етиб боришига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди | Zamon.uz