Ўзбекистон

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

16 апрелдан бошлаб Наманган вилоятида жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ошган тақдирда, электр энергиясини тўлаш имконияти вақтинча чекланади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида амалиётга татбиқ этилади ва “Soliq billing” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ишлайди.

 

Қарздор фуқаролар бир неча босқичда огоҳлантирилади. Жумладан, аввало солиқ ҳисоблангани ҳақида хабарнома, кейин SMS орқали эслатма юборилади. Агар фуқаро “Soliq” мобил иловасидан фойдаланса ёки my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети мавжуд бўлса, хабар шу каналлар орқали ҳам етказилади. 

 

Шу билан бирга, SMS орқали электр тўлови чекланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ҳам юборилади. Ушбу SMS'даги ҳавола орқали солиқ қарздорлиги қачон шакллангани ва огоҳлантириш қайси босқичда эканини фуқаро кузатиб бориши мумкин.

 

Агар барча огоҳлантиришларга қарамай қарздорлик бартараф этилмаса, фуқаронинг электр тўлови вақтинча чекланади. Қарздорлик йўқ қилингач, чеклов дарҳол бекор қилинади.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.