Ўзбекистон

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон томонидан Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди.

 

Маълум қилинишича, ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ва турли консервалар каби озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Бир нечта юк машиналарида жўнатилган инсонпарварлик юки аллақачон манзилга етказилган.

 

Юкларни Дарагаз шаҳрида қабул қилиб олиш маросимида маҳаллий ҳокимият вакиллари, жумладан шаҳар ҳокими Мужтаба Базмара, шунингдек Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба иштирок этган.

 

Вазирлик юкларнинг аниқ ҳажми ва уларни етказишда қатнашган Ўзбекистон томони вакиллари ҳақида батафсил маълумот бермаган. Шу билан бирга, эълон қилинган суратларда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси сифатида фаолият юритган Равшанбек Алимовнинг инсонпарварлик юкларини топшириш жараёнида иштирок этгани акс этган.

 

Расмийлар тадбир давомида Эрон халқига кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирган. Уларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ифодаси ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган эди. Эрон эса жавобан Исроил ҳамда АҚШнинг минтақадаги ҳарбий объектларига ракета ва дронлар орқали зарбалар берган. Учинчи ҳафтага кирган можаро оқибатида 2 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлгани, қурбонларнинг аксарияти Эрон ва Ливан ҳудудларига тўғри келаётгани айтилмоқда.

 

Мазкур можаро Яқин Шарқ минтақасида беқарорлик кучайишига ҳамда глобал энергия бозорларида нархлар ўсишига сабаб бўлмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.