Ўзбекистон

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларидаги савдо шохобчаларида назорат харидлари ўтказилиб, болалар учун мўлжалланган ўйинчоқлар синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистондаги назорат жараёнида Хитойда ишлаб чиқарилган “Baby Rattles Toys” ва “LOVELY BABY” ўйинчоқлари лаборатория синовларидан ўтказилди. Хулосага кўра, ушбу маҳсулотлар:

 

 

— механик зўриқишларга чидамсиз;

 

— фойдаланиш жараёнида тез бузилади ва истеъмол хусусиятларини йўқотади;

 

— болаларнинг жароҳатланиш хавфини оширади;

 

— декоратив қопламаси нам муҳит, бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкин.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги назорат харидларида “Маленкий повар play the game” ва “Ёнувчи ўйинчоқ” маҳсулотлари текширилиб, уларнинг механик чидамлилиги пастлиги, тез бузилиши ва техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

 

 

Наманган вилоятида эса Хитойдан импорт қилинган “Crystal mud” слайм ўйинчоғининг сифатсизлиги, таркибида зарарли элементлар миқдори юқорилиги ва ёрлиғидаги маълумотларнинг етарли эмаслиги қайд этилган.

 

 

Хабарда аниқланган камчиликлар юзасидан савдо субъектларига огоҳлантиришлар юборилгани, хавфли маҳсулотлар савдодан чиқарилиб, уларнинг реализацияси тўхтатилгани таъкидланган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.