Ўзбекистон

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ўзбекистонда кредит ва микроқарз рекламаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида мажбурий огоҳлантириш киритиш назарда тутилган қонун лойиҳаси 17 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида таъкидланишича, ҳозирда микроқарзлар рекламасида истеъмолчиларнинг эътибори асосан кредитни тез ва осон олиш имкониятига қаратилмоқда. Бироқ, бундай ёндашув келгусида юзага келиши мумкин бўлган молиявий мажбуриятлар ва хатарлар ҳақида етарли ахборот бермайди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 43-моддасига ўзгартириш киритилиб, кредитлар, жумладан микроқарзлар рекламасида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи матн жойлаштирилиши мажбурий этиб белгиланмоқда. Ушбу огоҳлантириш реклама майдони ёки эфир вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.

 

Қонун ташаббускорлари ушбу ўзгаришлар молиявий хизматлар рекламасини янада тартибга солиш, аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

 

Айни пайтда амалдаги қонунчиликка кўра, молиявий хизматлар рекламалари истеъмолчиларнинг ишончини суиистеъмол қилмаслиги, уларнинг тажрибаси ва билим етишмаслигидан фойдаланишга қаратилмаслиги ҳамда хизматларнинг муҳим шартларини очиб бериши шарт.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади | Zamon.uz