Жаҳон

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ транспорти инфратузилмасидаги сизиб чиқишларни камайтириш учун 10,6 миллион доллар миқдорида грант ажратади.

 

Банк томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, мамлакатдаги газ узатиш тизимининг бир қисми эскиргани ҳамда узоқ вақт давомида етарли техник хизмат ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани сабабли газ сизиб чиқишлари ва молиявий йўқотишлар юзага келмоқда.

 

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилмаса, 2030 йилга бориб газнинг умумий йўқотишлари 1,75 миллиард кубометрга етиши мумкин. Бу эса тахминан 228 миллион доллар миқдорида йўқотилган даромадга тенг бўлади.

 

Грант маблағлари “Ўзтрансгаз” томонидан бошқариладиган газ узатиш тармоқларида сизиб чиқишларни аниқлаш ва бартараф этиш тизимини йўлга қўйишга йўналтирилади. Лойиҳа Global Gas Flaring Reduction Partnership траст жамғараси доирасида молиялаштирилади.

 

Режаларга кўра, 2029 йилга қадар амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари орқали йилига қарийб 47,5 минг метрик тонна газ сизиб чиқишининг олди олинади. Тежалган газ истеъмолчилар ва бизнес субъектларига йўналтирилади, натижада йўқотишларнинг камайиши йилига тахминан 18 миллион доллар иқтисодий самара бериши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.