Ўзбекистон

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Жиззах вилояти Зафаробод туманида фуқаро автомашинаси ортида эшакни судраб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Zamon” дастури хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этгач, вилоят ички ишлар органлари ҳайдовчини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

 

Ҳайдовчининг айтишича, у Наманган вилояти Поп туманидан кўчат олиб келаётганида автомашинасида носозлик юзага келган. Кейин ҳайдовчи эшак димиқиб қолмаслиги учун юкхонадан уни туширган. Ҳайдовчи транспорт воситаси тузатилганидан сўнг эшакни яна юклаш учун шароит пайдо бўлмагани у сабаб уни 100- 150 метргача судраб борган. Ҳайдовчи ўз ҳаракатидан пушаймон эканини билдирган.

 

Ҳодиса юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар судга юборилган ва қонуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Мазкур моддага кўра, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин. Агар ҳуқуқбузарлик такрор содир этилса ёки ҳайвоннинг ўлимига олиб келса, жазо янада қаттиқлашади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.