Ўзбекистон

Афғонистондан олиб кирилган 4,5 кг гашишнинг савдоси тўхтатилди

Шунингдек, Навоийда нарколаборатория фош этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Афғонистондан олиб кирилган 4,5 кг гашишнинг савдоси тўхтатилди

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалар ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилган тадбирда 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқаро текширувдан ўтказилди. Унинг сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, умумий оғирлиги 4 кг 463 грамм бўлган “гашиш” моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 

Тергов давомида мазкур жиноятга алоқадор бўлган унинг 1990 йилда туғилган укаси ҳам қўлга олинди. У аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судлангани маълум бўлди. 

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ака-укалар ушбу моддани Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кириб, Фарғона вилояти ҳудудида сотишни режалаштирган.

 

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддалари 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Шунингдек, Навоий шаҳрида 2000 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб текширилди. Унинг ёнидан 8 та ампулада гашиш мойи ҳамда фолга қоғозга ўралган 10 дона гашиш моддаси топилди.

 

Тезкор тадбир давомида унинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, хонадонда нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Манзилдан 34 дона изолентага ўралган гашиш, 63 та ампулада 88 грамм гашиш мойи, 2 та шприцда 25 миллиграмм гашиш мойи, шунингдек 640 грамм гашиш мойи ва 2 грамм қўлбола усулда тайёрланган гашиш далил сифатида олинди. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.