Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади
Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

Теҳронинг Исроил хавфсизлик раҳбари Али Ларижонийни ўлдириши ортидан Эрон Тел-Авивга кластер ракеталари билан жавоб зарбаларини берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, ҳужумлар Хоррамшаҳр 4 ва Қадр ракеталари орқали амалга оширилган.
Исроил расмийлари ҳужумлар Тел-Авивнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудига қаратилганини, икки киши ҳалок бўлганини билдирди. Уруш давомида Исроилда ҳалок бўлганлар сони камида 14 кишига етган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Al Жазеэраъга берган интервьюсида, Исроил ва АҚШ Эроннинг мустаҳкам сиёсий тизим эканини тушунмаётганини, юқори лавозимли амалдорларнинг ўлими давлат ишларини тўхтата олмаслигини таъкидлади.
Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий эса АҚШ ва Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.
Аввалроқ Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилган эди.








