Жаҳон

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори лавозимли хавфсизлик ходими сешанба куни Эрондаги уруш туфайли истеъфога чиқди ва мамлакат Қўшма Штатлар учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмаганини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Миллий аксилтерроризм марказини бошқарган Жо Кент, Трамп маъмуриятида учинчи ҳафтада можаро туфайли истеъфога чиққан биринчи юқори лавозимли амалдор бўлди.

 

"Мен виждонан Эронда давом этаётган урушни қўллаб-қувватлай олмайман. Эрон бизнинг миллатимизга ҳеч қандай таҳдид солмади ва биз бу урушни Исроил ва унинг кучли Америка лоббисининг босими туфайли бошлаганимиз аниқ", — деб ёзган Кент ижтимоий тармоқларга жойлаштирган хатида.

 

Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар халқаро уруш ҳуқуқига мувофиқ уруш бошлаши учун яқинлашиб келаётган таҳдид талаб этилади.

 

Оқ уй вакили Керолайн Левитт ўз баёнотида Кентнинг Трампга йўллаган мактубида "ёлғон даъволар" борлигини айтди.

 

"Президент Трамп аниқ ва равшан таъкидлаганидек, у Эрон биринчи бўлиб Қўшма Штатларга ҳужум қилмоқчи эканлигига оид кучли ва ишонарли далилларга эга эди", — деди Левитт. 

 

Кент ҳам, терроризмга қарши кураш марказини назорат қилувчи Миллий разведка директори идораси ҳам ҳолат юзасидан изоҳ бермади.

 

Кент узоқ вақтдан бери "Америка биринчи ўринда" эътиқоди билан танилган ва АҚШнинг чет элдаги ҳарбий аралашувларига қарши эканлигини айтган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди | Zamon.uz