Ўзбекистон

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Ўзбекистонда энергетика соҳасида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш доирасида “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти илк бор ESG рейтингини олди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, компания 2026 йил биринчи чорагида халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган. Бу натижа жамиятда барқарор ривожланиш бўйича институционал асослар шаклланганини кўрсатади.

 

Сўнгги йилларда корхонада ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) йўналишида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 2025 йил давомида компания фаолияти таҳлил қилиниб, 2026–2030 йилларга мўлжалланган ESG ривожланиш йўл харитаси ишлаб чиқилди.

 

Шу билан бирга, корхонада экологик маълумотлар базаси такомиллаштирилди ҳамда халқаро GHG Protocol методологияси асосида иссиқхона газлари ташламалари мунтазам ҳисоблаб борилмоқда. Бу эса иқлим хавфларини самарали бошқариш ва энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилмоқда.

 

2024 йил якунлари бўйича эса жамият тарихида илк бор Барқарор ривожланиш ҳисоботи тайёрланди. У халқаро GRI ва SASB стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, компания фаолияти шаффофлигини оширишга хизмат қилган.

 

Шунингдек, ESG тизимини мустаҳкамлаш мақсадида норматив база такомиллаштирилди, барқарор ривожланиш кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва маълумотларни ошкор этиш механизмлари жорий этилди.

 

Компания яқин истиқболда иқлим стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Унда чиқиндиларни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва кам углеродли технологияларни жорий этиш бўйича узоқ муддатли мақсадлар белгиланади.

 

Мутахассислар фикрича, мазкур чора-тадбирлар энергетика соҳасини модернизация қилиш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.