Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади.
Маълум қилинишича, ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан 28 мартга қадар давом этади. Таътил якунлангач, 2025–2026 ўқув йилининг 4-чораги 30 март, душанба кунидан бошланади.
Шунингдек, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларига тўғри келган ўқув машғулотлари 4-чорак давомида ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилиши режалаштирилган.







