Ўзбекистон

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди. Давлат раҳбари вилоятдаги ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечириш билан бошлади.

 

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда ҳар йили 16 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилмоқда. Баҳорги мавсумда ҳам 6,3 миллион туп мевали ва манзарали дарахт, бута кўчатлари ўтқазиш режалаштирилиб, айни пайтда вилоятнинг барча ҳудудларида бу жараён давом этмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон кўчасида жойлашган собиқ ҳарбий госпиталь ўрнидаги 5,4 гектар майдонда ҳам 70 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Ёшлар креатив шаҳарчаси ва жамоат боғи ташкил этилган.

 

“Бу ерда маданий мерос объектлари рўйхатига олинган 5 та бино ва иншоот бўлиб, эндиликда улардан ёшлар учун замонавий ва рақамли кутубхона, кўп тармоқли ўқув маркази, креатив тўгараклар, сунъий интеллект, 3D моделлаштириш, робототехника ва киберспорт ўйинлари марказлари сифатида фойдаланилади. Ахборот-ресурс маркази, спорт заллари, ер ости экомузейи ташкил этилди”, дейилади хабарда.

 

Хабарга кўра, вилоят шахмат федерацияси ҳам янги боғда жойлашган бўлиб, федерация томонидан бу ерда ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар ўтказиш имконияти мавжуд.

 

Боғда болалар аттракционлари, фитнесс заллари, стол теннис зали, теннис кортлари, воркаут ва мини гольф майдонлари барпо этилган. Ҳудудда Нуронийлар маскани, ўндан ортиқ айвончалар қурилган.

 

Шу билан бирга Президент “Profi deutsch” немис тилини ўқитиш ва имтиҳон маркази фаолияти билан танишди.

 

Марказда ёшлар немис тилини ўрганиб, халқаро “Тelc” сертификатини олади. Сертификат соҳиблари Германияда дуал касбий таълимда ўқишини давом эттиради, бандлиги таъминланади. Жорий йилда бундай имтиҳон марказини мамлакатимизнинг яна бешта ҳудудида очиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёевга “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Лойиҳа доирасида 8-11-синф ўқувчиларига рақамли технологиялар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Ўқувни муваффақиятли якунлаганларга махсус сертификат берилади.

 

Ташриф давомида Алоқа банк ва Миллий банк консультатив марказининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшларга имтиёзли кредит ажратиш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлари, Ёшлар ишлари ишлари агентлигининг “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Қизлар академияси” лойиҳалари билан танишилди.

 

Давлат раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг лойиҳалари билан танишди. Жумладан, “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳасида иштирок этаётган ёш экофаоллар 2026 йил учун режалари ҳақида сўзлаб бердилар.

“Янги Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарни барпо этяпмиз, юқори даромадли иш жойлари очиляпти. Биз буни сизларга – билимли ёшларга ишониб қиляпмиз. Бунинг учун ҳар дақиқангиз келажагингиз учун хизмат қилсин, дўстингиз китоб бўлсин. Бирор билимни чуқур эгаллаш ва тўғри йўлни топиш учун инсонга диққат, сабр-тоқат, иштиёқ керак. Мана шу иштиёқингиз сўнмасин. Сизлар бераётган таклифлар бизнинг ислоҳотларимиз ғоясига мос, мен ҳар қандай таклиф ва ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрман, – деди Президент.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади | Zamon.uz