Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи доирасида ҳудуддаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва янги объектлар қурилишини бошлашга бағишланган тадбирда иштирок этди.

 

Маросим доирасида вилоятда озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва фармацевтика, қурилиш материаллари, металл ва мебель саноати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Давлат раҳбари замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, илғор техника ва технологиялар билан танишди.

 

Самарқанд вилояти мамлакат иқтисодиётида стратегик ўринга эга бўлиб, сўнгги йилларда саноат ҳажми изчил ошмоқда. Маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити яратилган.

 

Маросимда маълум қилинишича, шаҳар ва туманларда қарийб 7 миллиард долларлик инвестиция ҳисобига 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёр. Лойиҳалар тоғ-конь саноати, қурилиш материаллари, автосаноат, кимё саноати, электротехника, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини қамраб олади.

 

Президент лойиҳалар ижрочилари ва компания вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Ушбу лойиҳалар вилоят саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим омил сифатида баҳоланди.

 

Тадбир якунида давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, Самарқанд вилоятидаги йирик лойиҳаларни ишга тушириш ва янги объектлар қурилишини расмий равишда бошлади.

 

Хабарга кўра, Австрия, Хитой, БАА, Туркия, Ҳиндистон ва Россия билан ҳамкорликда 2,4 миллиард долларлик 53 та лойиҳа ишга туширилди. Шу билан бирга, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Туркия, Россия ва Эрон билан ҳамкорликда 4,6 миллиард долларлик 53 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.

 

“Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 18 мингта янги иш ўрни яратиш, 13 триллион сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида 700 миллион долларлик экспорт салоҳиятини таъминлаш имконияти пайдо бўлади. Бу эса вилоят саноатини диверсификация қилиш, замонавий ишлаб чиқариш занжирларини кенгайтириш ва экспорт географиясини янада оширишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди | Zamon.uz