Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Шавкат Мирзиёев янги “Ҳюндаи Rotem” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига келди ҳамда гидропоника усулида ташкил этилган қулупнайчилик иссиқхонаси фаолияти билан танишди.

 

Маълум қилинишича, буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган ушбу поезд мамлакатимизга етказиб берилиши режалаштирилган олтита “Hyundai Rotem” поездларидан биринчиси ҳисобланади. Поезд етти вагондан иборат бўлиб, соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

 

Ойналари қорайтирилган оқ рангли таркиб Ўзбекистон байроғини эслатувчи мовий, яшил ва қизил рангли чизиқлар ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” ёзувига эга. Поезднинг узунлиги 175 метрни, сиғими эса учта – VIP, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини ташкил этади.

 

Поезд Ўзбекистон иқлими учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, чангга, жуда юқори ва жуда паст ҳароратларга ҳамда қум бўронларига чидамли тизимлар билан жиҳозланган, узоқ масофаларга мўлжалланган.

 

Яқин орада “Жалолиддин Мангуберди” поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда.

 

Сафар чоғида давлат раҳбари вилоят фаоллари, меҳнат фахрийлари ва илғор ёшлар билан самимий суҳбатлашди.

 

Нарпайга келгач, Президент гидропоника усулида ташкил этилган қулупнайчилик иссиқхонаси фаолияти билан танишди.

 

“Бугун гидропоника усулида маҳсулот етиштириш амалиётига талаб катта. “Нарпай қулупнай” корхонаси ана шундай инновацион ёндашувни амалиётга татбиқ этиб, юқори иқтисодий самарадорликка эришаётган илғор тадбиркорлик субъектларидан бири ҳисобланади”, дейилади хабарда.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 650 минг долларни ташкил этиб, бир гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этилган. Мазкур иссиқхонада йилига 50 тонна қулупнай етиштириш имконияти мавжуд.

 

Айни пайтда корхона “Нарпай қулупнайлари” бренди остида маҳсулотларини маҳаллий йирик савдо тармоқларига етказиб бермоқда. Бу эса ички бозорни сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Гидропоника технологияси асосида қулупнай тупроқсиз, махсус озуқавий эритмалар ёрдамида парваришланади. Ўсимлик илдизлари ерда эмас, балки сувни яхши ўтказувчи кокос қипиғи муҳитида ривожланади. Бунда қулупнай зарур минерал моддаларни тўғридан-тўғри сув орқали қабул қилади. Бу эса ўсимликнинг энергия сарфини камайтириб, ўсиш жараёнини тезлаштиради. Ҳосилдорлик анъанавий усулларга нисбатан бир неча баравар юқори бўлади.

 

Шу билан бирга, гидропоника технологияси кичик майдонда катта ҳажмда маҳсулот етиштириш имкониятини яратади. Энг муҳими, тупроқдан фойдаланилмаслиги туфайли сув сарфи 80 фоизгача камаяди. Ўсимлик касалликлари хавфи паст бўлгани сабабли кимёвий воситалардан фойдаланиш минимал даражага туширилади. Бу эса маҳсулотнинг экологик тозалигини таъминлашга хизмат қилади ва бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб беради.

 

Иссиқхонада сув тежамкор технологиялар жорий этилган. Хусусан, ёмғир сувини тўплаш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида катта сиғимли сув ҳавзаси барпо қилинган. Шунингдек, автоматлаштирилган гидропоника ускуналари, қуёш панеллари ва энергия тежамкор ёритиш тизимлари ўрнатилгани ишлаб чиқариш харажатларини камайтирмоқда.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида барқарор етказиб беришни таъминлашда бундай лойиҳаларнинг аҳамияти алоҳида экани таъкидланди. Тадбиркорнинг истиқболдаги ривожланиш режалари ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

Хусусан, келгусида лойиҳани кенгайтириш, қўшимча равишда 60 гектар майдонда янги иссиқхоналар барпо этиш режалаштирилган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 300 минг тоннагача ошади. Янги иш ўринлари яратилади.

 

Шавкат Мирзиёев бундай усулдаги иссиқхоналарни аҳоли хонадонларида ҳам кўпайтириш орқали барқарор даромад манбаларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.