Ўзбекистон

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази маълумотига кўра, Рамазон ойининг айрим йилларда 29 кун давом этиши табиий ҳолат бўлиб, ҳижрий-қамарий тақвимнинг хусусияти билан боғлиқ.

 

Қайд этилишича, ҳижрий-қамарий тақвим Ой ҳаракатига асосланган бўлиб, янги ҳилол кўринганидан кейинги кун янги ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Шу сабабли қамарий ойлар 29 ёки 30 кундан иборат бўлади, йил эса 354 ёки 355 кунни ташкил этади.

 

Мутахассислар таъкидича, Рамазоннинг 29 ёки 30 кун бўлиши унинг савобига таъсир қилмайди ва тўлиқ ой ҳисобланади.

 

Пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинада тўққиз йил Рамазон рўзасини тутган бўлиб, уларнинг аксариятида рўза 29 кун, айрим йилларда эса 30 кун давом этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қароридa белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази | Zamon.uz