Ўзбекистон

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда глобал иқтисодий беқарорлик шароитида ҳудудлар олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари дунёдаги нотинчликлар оқибатида логистика занжирларининг узилиши, нефть нархи ва транспорт харажатларининг ошиши озиқ-овқат нархларига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, халқаро туризм бозорида қарийб 100 миллион сайёҳ хавфсиз ва барқарор йўналишларни излаётгани қайд этилди.

 

Шу нуқтаи назардан, ҳудуд раҳбарлари олдига озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кенгайтириш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, вилоятда узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинаётган 250 минг гектар яйлов ерларини чорвадорларга тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби давом эттирилиши белгиланди. Мазкур ижаранинг муддати яна бир йилга узайтирилади.

 

Шунингдек, вилоятда 52 минг гектар яйловдан фойдаланаётган 150 нафар чорвадор ҳамда наслли қўй-эчки боқиш истагини билдирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди. Эндиликда яйлов ижарасидан тушадиган маблағлар тўлиқ яйлов хўжаликларининг ўзида қолдирилади.

 

Аҳолининг чорвани уй шароитида боқиб, мавсумий равишда далага олиб чиқиш амалиёти мавжудлиги, бироқ яйловлар майдони қисқариб бораётгани ҳам қайд этилди. Шу сабабли вилоятнинг тўртта туманида жами 43 минг гектар майдонда жамоат яйловлари ташкил этилиб, улар маҳаллаларга 30 йил муддатга бепул ижарага берилади.

 

Яйлов инфратузилмасини яхшилаш мақсадида қудуқлар қазиш, сув чиқариш, уруғ экиш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш ишлари учун 50 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

 

Чорвачиликда наслчиликни ривожлантириш учун лаборатория ускуналари ва наслли қорамол харидига 10 йил муддатга йиллик 12 фоизли кредит ажратиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида паррандачилик соҳасини ривожлантириш, хусусан, парранда генетикаси мактабини шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Бу йўналишда Булунғур туманида 50 миллион долларлик гўшт йўналишидаги наслчилик мажмуаси, Қўшработ туманида эса 20 миллион долларлик тухум йўналишидаги корхона ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади | Zamon.uz