Ўзбекистон

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Самарқанддаги тезкор тадбирда контрабанда йўли билан олиб келинаётган катта миқдордаги наркотиклар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, кузатув остида бўлган Ургут туманида яшовчи 1989 ва 1992 йилда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасининг Панжикент туманига бориб, наркосавдогарлардан умумий оғирлиги 14,766 кг “опий” ва 14,958 кг “гашиш” моддаларини олиб, давлат чегарасини қоидабузарлик билан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтларида қўлга олинган.

 

Қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди ва уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги “Орзу” МФЙ ҳудудидаги хусусий автомашина гаражи ҳам текширилганда махсус тайёрланган хуфия жойдан мармар тошлар орасига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган. 

 

Қайд этилишича Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, гараж эгасини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

 

Мазкур жиноятлар учун қонунчиликда 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди | Zamon.uz